Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

31 октябрь — 13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Бугун мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Иорданияга йўл олди.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, жамоамиз мусобақа бошлангунга қадар Амман шаҳрида кичик йиғин ўтказиб олади.

Таркибда Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, ЖЧ совриндорлари Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов каби номларни учратиш мумкин.

Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-90 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов.

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиоҳунов, Хуан Энрике Тиссерт, Ҳамза Авезов, Даврон Гафуров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг