Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларга зўрлик билан рус тилини ўргатган «боғча опа» ўқитувчи бўлиб чиқди

Болаларга зўрлик билан рус тилини ўргатган «боғча опа» ўқитувчи бўлиб чиқди

Ижтимой тармоқларда «Ёвуз боғча опа. Бечора болаларни юраги тушиб қолади-ку» сарлавҳаси остида видео тарқатилди.

Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди.

Қайд этилишича, ўрганиш давомида видеодаги ҳолат ҳақиқатдан ҳам Шовот туманидаги 36-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туширилганлиги аниқланган.

«Видеода болаларга нисбатан зўравонлик ва куч ишлатаётган фуқаро И. Ю. эканлиги, у ташкилотда ишламаслиги (бугунги кунга келиб Шовот туманидаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабида рус тили фани ўқитувчиси сифатида ишлаб келаётган), ушбу пайтда болаларга қўшимча пуллик хизмат асосида тўгарак ўтаётганлиги аниқланган. Тасвирга шу гуруҳ тарбиячиси А. А. олаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Шовот тумани ИИБга расмий хат билан мурожаат йўллайди. Қўшимча маълумотларни ўрганиш якуни бўйича тақдим қилинишини билдириб ўтамиз», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг