Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бомж»ларга оид ишлар энди жиноий судларда кўрилади

«Бомж»ларга оид ишлар энди жиноий судларда кўрилади

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реаблитация марказларига жойлаштиришга оид ишларни эндиликда жиноят ишлари бўйича ҳудудий судлар кўриши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида кўрилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунида белгилаб қўйилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш орқали уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилган.

Бугунги кунда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларига доир ишлар туманлараро маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, республика бўйича маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган шу турдаги ишлар охирги уч йилда йилига 8-9 мингтани ташкил этади.

Ҳозирда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда ҳамда ушбу тоифадаги ишларга масъул бўлган ички ишлар органларига бир қатор қийинчиликлар туғдирмоқда. Яъни, туманлараро маъмурий судларнинг фақат вилоят марказларида жойлашганлиги ва ҳудудларнинг марказдан узоқлиги, ички ишлар органлари ходимининг мазкур иш билан шуғулланиши давомида ўз хизмат жойи узоқ муддат бўш қолиши, шунингдек, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш амалиётини фуқароларга қулайликлар яратиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини тақозо этмоқда.

Шу боис Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.

Жумладан, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш билан боғлиқ ишлар маъмурий суд ваколатидан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига берилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида ички ишлар органларининг муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни ушлаб туриш ва реабилитация қилишга қаратилган фаолиятининг самарадорлиги ошишига эришилади ҳамда фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади ва моддий ресурсларнинг тежалишига олиб келади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг