Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Борис Жонсоннинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум қилинди

Борис Жонсоннинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум қилинди

Буюк Британия собиқ молия вазири Риши Сунак мамлакат бош вазири лавозимига номзодлар  орасида етакчилик қилмоқда. 

Бу ҳақда BBC маълумот берди. 

Сунак Консерваторлар партиясидан номзодлар орасида 88 овоз олган,  кейинги поғонани Британия савдо сиёсати вазири Пенни Мордонт эгаллади. Собиқ мудофаа вазири ва ташқи ишлар вазири Лиз Трасс эса учинчи ўринни эгаллади.

Овоз беришнинг навбатдаги босқичи 14 июл, пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Келаси ҳафта охиригача фақат икки номзод финалга чиқади, шундан сўнг Консерваторлар партиясининг 160 мингга яқин аъзоси улардан бирини танлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳукумат инқирози фонида ҳозида вақтинча бош вазир бўлиб турган Борис Жонсон истеъфо беришга мажбур бўлди. Риши Сунак эса Жонсоннинг кетишини талаб қилган ва лавозимини тарк этган илк вазирлардан эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг