Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура 14 ёшли бола ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилганини инкор қилмоқда

Бош прокуратура 14 ёшли бола ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилганини инкор қилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Жумладан, марҳумнинг яқинлари ички ишлар ходимларидан гумон қилишмоқда.

Бош прокуратуранинг эслатишича, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.Абдусатторовни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди.

Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган», дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг