Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура «аноним»лар бўйича мурожаат қилди

Бош прокуратура «аноним»лар бўйича мурожаат қилди

Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати янги баёнот билан чиқди. Унда «прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк ва аноним хабарлар» масаласи кўтарилган. 

«Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган», дейилади маҳкама баёнотида.

Шу билан бирга, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъийян қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг