Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура «Лор Мед сервис»да вафот этган шахс ва бошқа ҳолатларга аниқлик киритди

Бош прокуратура «Лор Мед сервис»да вафот этган шахс ва бошқа ҳолатларга аниқлик киритди

Иллюстратив фото.

Фото: Москва 24

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида  жойлашган  «Лор Мед сервис» хусусий клиникасида нотўғри жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги сабабли прокуратура ходими вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилганди.

«Xabar.uz» сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолатни тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йил 30 июль куни  С. Т. (1991 й.т.)  мазкур  хусусий клиникада бурун деформацияси ташхиси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиёти давомида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳум С. Т. ҳақиқатда  прокуратурада ишлаган, бироқ 2018 йил ноябрда тизимда бўшатилган.

Шифокор ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Ҳ. Шамсутдинов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг