Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура «пулга чўмилганлар»ни аниқлади

Бош прокуратура «пулга чўмилганлар»ни аниқлади

Бош прокуратура томонидан муттасадди идоралар билан билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди.

Ўрганишда, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишган.

Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн. сўм  бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи «D» МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг