Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Волейбол федерацияси мансабдорлари катта пулни талон-торож қилгани аниқланди

Волейбол федерацияси мансабдорлари катта пулни талон-торож қилгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Волейбол федерациясида бюджетдан ажратилган маблағларнинг ишлатилиши ўрганилди.

Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўрганишда, федерация мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланди.

Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, Федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 млн. сўм ажратилган бўлсада, амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 млн. сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 млн. сўми қопланиши таъминланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг