Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди» — Сирдарёда жуда кўп миқдорда ўзлаштириш содир этилган

«Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди» — Сирдарёда жуда кўп миқдорда ўзлаштириш содир этилган

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани, «Нушкент» қишлоғида яшовчи тадбиркорнинг Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норозилиги ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу хабар вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.

Қайд этилишича, вилоят прокуратураси томонидан «Ипотека банк» Сирдарё филиали кредит комиссияси раиси Т.И, кредит комиссияси аъзолари, «IL-NUR PROD» МЧЖ раҳбари Н.Б. ва бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича 25.10.2022 йилда Н.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 228-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг