Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилияда кучли интрига ортидан янги президент сайланди

Бразилияда кучли интрига ортидан янги президент сайланди

Бразилия оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган сайлов комиссия маълумотларига кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

Сайлов бюллетенларининг 99 фоизидан ортиғини қайта ишлаш натижаларига кўра, Лула да Силва - 50,9 фоиз овозни қўлга киритди. Aмалдаги президент Жаир Болсонару 49,15 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлди. Энди Болсонару рақибини мағлуб этиш имконияти йўқлиги айтилган.

Шу тариқа, Лула да Силва сиёсий фаолиятидаги учинчи президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

Якшанба куни сайловнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Сайловолди сўровлар сайловда мухолифатнинг чап қанот номзоди Лула да Силва ғалаба қозониши эҳтимолини кўрсатди. Болсонаро ўнг сиёсий қанот вакили саналади.

2 октябр куни бўлиб ўтган биринчи тур натижаларига кўра, бразилияликлар мамлакатнинг амалдаги президенти Болсонарога 43,2 фоиз овоз берган бўлса, 2000 йиллар бошидаги муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари билан ёдда қолган Лула да Силвага 48,4 фоиз овоз берганди. 

Лула да Силва 2003-2010 йилларда, икки муддат мамлакатни бошқарган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг