Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия Украинага 1000 дан ортиқ минани зарарсизлантирувчи қурилмаларни беради

Британия Украинага 1000 дан ортиқ минани зарарсизлантирувчи қурилмаларни беради

Британия Украинага 1000 дан ортиқ VALLON металл детектори ва 100 та бомбаларни йўқ қилиш тўплами совға қилганини маълум қилди.

Ҳисоботда айтилишича, миналарга қарши ускуналар Украина Қуролли кучларига миналанган майдонларни зарарсизлантириш ва фуқароларнинг уйлари ва инфратузилмасини ҳимоя қилишга ёрдам бериши керак.

Бундан ташқари, Буюк Британия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг муҳим пакетини, жумладан, 1000 дан ортиқ зенит-ракета мажмуаси ва 125 зенит қуролини тақдим этган. Украина Қуролли Кучлари учун қурол ва ўқ-дориларни етказиб бериш учун Қироллик ҳаво кучлари 240 дан ортиқ парвозларни амалга оширди, дея қайд этади Британия ҳукумати.

Шунингдек, 2022 йилда Британия ҳарбийлари 11 минг украиналикни ўқитган бўлса, 2023 йилда яна 20 минг украиналикни тайёрлаш режалаштирилган.

«Умуман олганда, Буюк Британия 2022 йилда Украинага 2,3 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатди.  Бу АҚШдан ташқари бошқа барча мамлакатлардан кўпроқ ва ҳукумат 2023 йилда ҳам худди шундай молиялаштириш даражасини сақлаб қолиш мажбуриятини олди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг