Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чиқинди полигонлари қуришга 28 млрд сўм ажратилади

Чиқинди полигонлари қуришга 28 млрд сўм ажратилади

Фото: Xabar.uz

2023 йилда қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун бюджетдан қарийб 28 млрд сўм, тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун 50 млрд сўм ажратилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги масъул ходими Жамшид Ишчанов маълум қилди:

Маълум қилинишича, тегишли Қонунга мувофиқ, чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар учун 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида этиб белгиланди.

2023-2025 йиллар учун тасдиқланган манзилли дастурларга асосан 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигонини рекультивация қилиш, 437 та чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш, 26 та қурилиш чиқинди полигонини ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектларига 18 867 та чиқинди контейнери харид қилиш, 38 та қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциясини ташкил этиш, 60 та тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкасини ташкил этиш ҳамда саралаш ускуналарини ўрнатиш учун жами 1,1 трлн сўм маблағларни молиялаштирилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, 2023 йилда ушбу дастур ижроси учун жами 170,0 млрд сўм, шу жумладан қурилиш чиқинди полигонларини қуриш учун 27,8 млрд. сўм ва қайта юклаш станцияларини ташкил этиш учун 92,2 млрд. сўм ҳамда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш участкаларини қуриш учун 50,0 млрд сўм маблағлар молиялаштирилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг