Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўнгги вақтларда қайси давлат иштирокидаги корхоналар энг кўп очилмоқда?

Сўнгги вақтларда қайси давлат иштирокидаги корхоналар энг кўп очилмоқда?

2021 йил 1 май ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,0 мингтани ташкил этиб, улардан 12,5 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 557 тага ошган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
 

Россия – 2 199 та
 Хитой – 1 867 та
 Туркия – 1 714 та
 Қозоғистон – 991 та
 Корея – 894 та

Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

 Туркия – 164 та
 Россия – 119 та
 Хитой – 94 та
 Қозоғистон – 78 та
 Корея – 28 та

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг