Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун айрим ҳудудларда туманли об-ҳаво кузатилади

Бугун айрим ҳудудларда туманли об-ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати бугун, 6 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади (баланд тоғларда ёмғир, қор), кечга тамон баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг