Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун икки ҳудуд аҳолиси орасида вирус аниқланди. ССВ умумий ҳолат ҳақида маълумот берди (инфографика)

Бугун икки ҳудуд аҳолиси орасида вирус аниқланди. ССВ умумий ҳолат ҳақида маълумот берди (инфографика)

Фото:«Xabar.uz»

ССВ матбуот котиби ўз Телеграм каналида юртимизда коронавирус билан боғлиқ статистик маълумотларни эълон қилди. 

Бугун мамлакатимизда 97 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 116 нафар фуқаро соғайди. Шундан 85 нафари Тошкент шаҳридаги, 15 нафари Самарқанд вилоятидаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Фото: ССВ матбуот котиби

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг