Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун коронавирусдан тузалганлар сони 100 нафардан ошди

Бугун коронавирусдан тузалганлар сони 100 нафардан ошди

Фото:«Xabar.uz»

Навоий вилоятининг Зарафшон туман тиббиёт бирлашмасида 13 нафар, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 1 нафар, жами 14 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Шу тариқа Навоий вилоятида бугуннинг ўзида 17 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 167 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда коронавирусга чалинган 93 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқандда бугун 9 нафар бемор соғайиб, инфекциядан фориғ бўлганлар сони 336 нафарга етди. Айни пайтда вилоятда касалликка чалинган 45 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3637 нафарга етди.

2020 йил 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра эса коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг