Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда геологларнинг касб байрами куни

Бугун Ўзбекистонда геологларнинг касб байрами куни

2018 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан ҳар йили апрель ойининг биринчи якшанбаси геологлар куни деб белгиланди. Геология соҳаси мамлакатнинг минерал-хом ашё базасини ривожлантиришда, ер қаърини ўрганиш ва разведка қилишда, фойдали қазилма конларини очишда алоҳида аҳамиятга эга.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ва бутун жамоаси, ушбу сана муносабати билан мамлакатимиздаги нефт ва газ соҳасида машаққатли ва самарали меҳнат қилаётган барча геологларни байрам билан муборакбод этади.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва саодат, келгуси ишларингизда янги ютуқ ҳамда муваффақиятлар тилаймиз!

«Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг