Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда муҳим кун

Бугун Ўзбекистонда муҳим кун

Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. Ҳар бир давлатнинг Конституцияси, байроғи, герби, мадҳияси каби рамзлари мустақилликнинг муқаддас белгиларидир.

Давлат герби бундан 30 йил олдин, 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдикданган.

Гербда халқ тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топган. Унда тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса миллий бойлик пахта чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбаракка ўралгани ҳамда гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туриши акс эттирилган.

Гербнинг юқори қисмида ҳурликнинг рамзи сифатида саккизбурчак, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз, марказида афсонавий Ҳумо қуши тасвирланган. Пастки қисмида юртимиз Давлат байроғини ифода этувчи чамбарак тасмасига «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Давлат гербида ранглар жилосига ҳам алоҳида аҳамият қаратилиб, Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида, қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида, ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда, чаноқлардаги пахта — оқ рангда; тасма — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда, саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда, яримой ва юлдузлар — оқ рангда тасвирланган.

Давлат герби тасвири муҳрларда, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғоз ва облигацияларда, фуқаролик паспортларида ҳамда қонунда белгиланган бошқа ўринларда акс эттирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт. Унга ҳурматсизлик Ўзбекистон қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг