Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво ўзгариши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво ўзгариши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг