Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун соғайганлар ва беморлар сонида катта фарқ бўлмади (инфографика)

Бугун соғайганлар ва беморлар сонида катта фарқ бўлмади (инфографика)

Фото: ССВ матбуот котиби

Шу йилнинг 17 август куни мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида жами 607 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг