Бугундан ҳаво ҳарорати максимал даражага кўтарила бошлайди

21 июль куни республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +44 даражадан юқори бўлади. Айрим вилоятларда термометр устунчаси +47 даражага кўтарилади.
«Ўзгидромет»нинг 21 июль куни учун ишлаб чиқилган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида тунги муддатларда ҳам ҳаво ҳароратининг минимум қийматлари +30 +32 даражадан пастга тушмайди (кечаси намликнинг ортиши билан ҳарорат инсон физиологик ҳолатига дим, иссиқ иқлимий ҳиссиётни туҳфа этади).
Бугун тоғларда ҳам ҳаво ҳарорати +37 даража иссиқ кутилади. Ҳарорат пойтахт Тошкент ва водий вилоятларида +43 даражагача кўтарилади.
Қисқача айтганда, 21 июль куни Ўзбекистон осмони тўлиқ қуёшнинг фаол нур сочиш остида ўтади. Тоғларда ҳам ҳеч қандай ҳолатда булутлар ривожланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter