Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

20 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-35 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даражагачани ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилк кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қиқсқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter