Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун айрим ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар кутилмоқда

Бугун айрим ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар кутилмоқда

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб бироз ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° бўлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг