Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бундеслигада сенсация: чемпион бўлмаган жамоа ҳаммадан ўзиб кетди

Бундеслигада сенсация: чемпион бўлмаган жамоа ҳаммадан ўзиб кетди

Фото: Euro-football.ru

Германиянинг энг кўҳна футбол жамоаларидан саналган «Унион Берлин» сенсацион тарзда Бундеслига етакчисига айланиб олди. Ўтказилган 6 турдан сўнг берлинликлар кўплаб грандларни ортда қолдириб, Германия чемпионати турнир жадвалини бошқармоқда.

«Унион» 11 сентябр куни «Кёлн»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 14 очко билан пешқадамга айланди. Бундеслиганинг азалий ва ўзгармас фаворитлари — «Бавария», «Боруссия» ва бошқалар уни таъқиб қилишмоқда.

«Унион» тарихидаги энг катта ютуқлар — 1968 йилги ГДР кубоги ва 2001 йилги Германия кубоги ғолиблиги. 2018/2019 йил мавсумида берлинликлар Бундеслигага йўлланма олишди, орадан икки йил ўтиб мамлакат асосий чемпионатида 5-ўрингача кўтарилишди.

Яна бир тарихий натижа: «Унион» роппа-роса 100 йил муқаддам Германия чемпионати кумуш медалига сазовор бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг