Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро вилоятидаги барча мактабларда ўқиш анъанавий тарзда бошланади

Бухоро вилоятидаги барча мактабларда ўқиш анъанавий тарзда бошланади

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бухоро вилояти ҳокимлигининг тегишли баёнига асосан, эртага, 23 январдан вилоятдаги мавжуд 530 та умумтаълим мактабининг барчасида ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 23 январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланишини, қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилишини маълум қилганди.

Шу пайтгача Тошкент шаҳридаги 57 та, Наманган вилоятидаги 18 та мактабда эртадан дарслар онлайн ўқитилиши маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг