Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 3 та «метан заправка» 11 миллиард сўмлик табиий газни талон-тарож қилгани аниқланди

Бухорода 3 та «метан заправка» 11 миллиард сўмлик табиий газни талон-тарож қилгани аниқланди

Бухоро вилоятида «Солихов Олимжон Фазлиддинович» хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)  табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм миқдоридаги табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Маълум қилинишича, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона «KWANGSHIN GEO-350» русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ни ташкил этиб, унинг оқибатида 2022 йилнинг 1 ноябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 3 миллиард 493 миллион 218 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Шунингдек, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона «SICHUAN ZW-4.36/3-250» русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг натижасида 2022 йилнинг 10 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 5 миллиард 774 минг 443 сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган. 

Бундан ташқари, корхонага қарашли яна бир АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона «SICHUAN ZW-4.36/3-250» русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг оқибатида 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 2 миллиард 580 миллион 83 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган. 

Тўпланган ҳужжатларга кўра, «Солихов Олимжон Фазлиддинович» хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туманидаги «Солихов Олимжон Фазлиддинович» хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг