Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода 68 ёшли аёл кутилмаган ҳодиса қурбони бўлди (видео)

Бухорода 68 ёшли аёл кутилмаган ҳодиса қурбони бўлди (видео)

Видеодан кадр

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 28 июль куни Isuzu уриб юборган темир тўсиқ 68 ёшли аёлнинг бошига тегиб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Ҳолат Бухоро вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, аниқланишича, 28 июль куни соат 10 атрофида Ғиждувон тумани «Дегрезон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48-автомобиль йўлининг 272-километрида Г.С. исмли шахс Isuzu русумли автомашинани бошқариб келиб, юк автомобилларининг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилган темир қувур билан жиҳозланган тўсиқни уриб юборган.

Оқибатда тўсиқ йўлни кесиб ўтаётган, туманнинг «Улфатбиби» маҳалласида яшовчи 68 ёшли Р.З.га бориб тегиб, туман касалхонасида олиб борилган кечиктириб бўлмас тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.

Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг