Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода аёл овчи милтиғидан яраланди

Бухорода аёл овчи милтиғидан яраланди

Бухоро вилоятининг Олот туманида ўқ отар қуролни сақлаш ва олиб юриши қоидаларини бузиш оғир оқибатга олиб келди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 19 октябр, чоршанба куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани Давлатбой маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан қўшниси бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасида Бухоро шаҳрига бормоқчи бўлган.

Аёл автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтираётган вақтида, автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган ўз номига расмийлаштирилган «ТОЗ-20» русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли, қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабали ўз-ўзидан отилиб кетиб, аёл иккала оёқларининг болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатма!

Ов қуроллари «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек, тасдиқланган йўриқнома талаблари асосида тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, сақлаш ва олиб юриш бўйича белгиланган қоидаларга қатъий амал қилинган ҳолатда эгалик қилиниши керак!  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг