Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ҳайдовчи «УАЗ»га 40 нафар одам ортгани аниқланди

Бухорода ҳайдовчи «УАЗ»га 40 нафар одам ортгани аниқланди

Видеодан кадр.

Бухоро вилояти Олот туманида 15 август куни одам ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди.

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «УАЗ» русумли юк автомобили ҳайдовчиси фермер хўжалигининг 40 нафар ишчисини манзилига элтиб қўйиш учун улардан 5000 сўмдан йиғиб олган.

Шунингдек, «УАЗ комби» русумли ўриндиқлари олиб ташланган автомобилда ҳам 25 нафар йўловчи олиб кетилаётгани аниқланган.

Қоидабузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тайинланган, дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг