Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди

Бухорода ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди

Фото:«Sputnik»

Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда Қоракўл туманида яшовчи 26 ёшли аёл, 2021 йилнинг 20 май кунидан эътиборан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида Тери-таносил касалликлар диспансери томонидан рўйхатга олинган.

Аёл таносил касаллигини бошқа шахсларга юқтирмаслик, бундай хатти ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилиб тилхат олинган бўлишига қарамасдан жорий йилнинг 25 май кунидан 6 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Жондор туманида яшовчи 25-30 ёшлар атрофидаги 10 дан ортиқ шахслар билан турли жойларда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган, ушбу фуқароларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг