Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода кўнгилсиз ҳодиса. Она ва унинг 2 ёшли қизи ҳалок бўлди

Бухорода кўнгилсиз ҳодиса. Она ва унинг 2 ёшли қизи ҳалок бўлди

Кеча, 23 август куни соат 07:15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Гаждумак» МФЙда яшовчи 40 ёшли У.Қ. ўз бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган «Вазиршох» МФЙда яшовчи 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 яшар қизи Ш.М.ларни уриб юборган.

Натижада пиёда она воқеа жойида ва қизалоқ касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг