Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ўлдирилган ўрдак ва ғозлар йўл бўйига осиб кетилди

Бухорода ўлдирилган ўрдак ва ғозлар йўл бўйига осиб кетилди

Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Бухоро вилояти «Сармой» МФЙ А-380 магистрал йўл ёқасида жойлашган «КЭМП» ошхонаси рўпарасида ўрдак ва ғозлар ўлдирилиб, осиб кетилган.

Ўрганишлар давомида бу ҳолат 2 нафар номаълум фуқаро томонидан амалга оширилганлиги аниқланган.

Осиб қўйилган ғозлар «КЭМП» ошхона раҳбари Д.Х томонидан ўша куннинг ўзида олиб ташланган.

«Ҳуқуқбузарларнинг шахсига ойдинлик киритиш ва амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун вилоят ИИБга бирламчи ҳужжатлар тақдим этилди», – дейилади хабарда.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг