Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ўқишга жойлаб қўйишга ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Бухорода ўқишга жойлаб қўйишга ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Бухорода қўшни давлатдаги олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Олот тумани «Соинқоровул» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган У.M. бир фуқарони алдаб, унинг фарзандини Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги хусусий Университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2021 йилнинг сентябрь ва декабрь ойлари оралиғида 14 млн. сўм пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Шунингдек, ушбу шахс ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, яна бир содда фуқаронинг ишончига кириб, унинг фарзандини ҳам мазкур Университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2021 йил сентябрь ва 2022 йилнинг февраль ойлари оралиғида 14,0 млн сўм пулларни алдов йўли билан олиб, ушбу пулларни ҳам ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ушбу ҳар иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг