Бухорода Япония университети билан ҳамкорликда туризм ва тадқиқот маркази очилади

Бухоро давлат университети ва Япониянинг Вакаяма университетлари жорий йилнинг 21 ноябрь куни БухДУ базасида «БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази» очилиши режалаштирмоқда, дея хабар берди Бухоро давлат университети матбуот хизмати.
Вакаяма университети Туризм факультети ўз бакалавриат дастурлари учун Бутунжаҳон туризм ташкилоти «UNWTO»нинг «TedQual» сертификатини қўлга киритган бўлиб, туризм йўналишида бундай сертификатга эга бўлган биринчи ва ягона япон университетидир. Факультет ҳузурида «Туризм тадқиқотлари маркази» фаолият кўрсатади.

Марказнинг асосий вазифалари ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида тадқиқотлар олиб бориш билан бир қаторда янги ўқув адабиётлари тайёрлаш, илмий-услубий йўналишларда қўшма лойиҳалар, бакалавриат ва магистратурада қўшма ўқув дастурларини амалга оширишдир.
Шунингдек, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда Ўзбек-япон марказининг Бухоро филиали мазкур марказ фаолиятини қўллаб-қувватлашларини маълум қилган ҳолда, ҳамкорлик келишувини имзолаш ниятини билдирганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter