Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоролик «феодал» ўқитувчи ишдан кетди

Бухоролик «феодал» ўқитувчи ишдан кетди

Жорий йил 15 ноябрида Бухоро шаҳридаги 4-мактабда ўқитувчи ўқувчиларини калтаклаб дарс ўтаётганлиги ҳақидаги видео тарқалган эди.

Вилоят ХТБ ҳолат Бошқарманинг махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганини, айни пайтда эса педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйганлиги учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Ушбу ҳолатга вилоят ҳокимлиги ҳам эътибор қаратиб, халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилган ва ҳолат муҳокама қилинган. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилган.

«Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда», – дейилади вилоят ХТБ Ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга доир: «Мутлақо оқлаб бўлмайди» — бухоролик масъуллар болаларни калтаклаган ўқитувчи ҳақида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг