Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия сув истеъмолини камайтирмоқда

Буюк Британия сув истеъмолини камайтирмоқда

Фото: Xabar.uz

Ҳар бир британиялик сув истеъмолини 25 фоизга қисқартириши шарт. «The Sunday Times» ёзишича, Буюк Британияда ҳукумат дастури қабул қилинди.

Дастурга кўра, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси 2050 йилга бориб кунлик сув истеъмолини 145 литрдан 110 литргача камайтириши керак.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 25 йилдан сўнг Буюк Британияда аҳолини сув билан узлуксиз таъминлаш учун кунига қўшимча 4 млрд литр сув керак бўлади. Шу боисдан 1992 йилдан бери биринчи марта сувни захиралаш резервуарини қуриш бошланади, у 2029 йилда қуриб битказилади.

Яқинда Англия жанубидаги айрим ҳудудларда аномал иссиқ ва унинг оқибатида сув ҳаддан зиёд кўп ишлатилаётгани боис чекловлар жорий этилганди. Ер ости сувлари сатҳининг пасайиб кетиши ва сув омборларининг тўлдирилиши сабабли ушбу қарорга келинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг