Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет эл товарлари учун истеъмол кредити ажратишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Чет эл товарлари учун истеъмол кредити ажратишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Бугун, 10 январ куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мажлисда «Истеъмол кредитини ажратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бориши, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредит ажратилиши амалдаги қонун билан чекланган.

Шу боис, мамлакат аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида улар учун зарур бўлган барча истеъмол товарлари (хизматлари) билан тўлақонли таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган молиявий истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми қайтадан кўриб чиқилмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши орқали республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)ни истеъмол кредити орқали харид қилиш имконияти яратилади.

Депутат Дониёр Ғаниев мазкур ҳужжат лойиҳасини 2 ва 3-ўқишда ҳам маъқуллашни, бу халқ кутаётган муҳим ҳужжатлардан бири эканини таъкидлади.

«Бир моддали қонунни бир ойдан буён кўряпмиз. Эслатиб ўтаман 300 варақли қонунни бир ҳафтада кўрдик. Кимнинг манфаати бор бу ерда?» – дейди депутат.

Мазкур ҳужжат биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилиниб, Сенатнинг навбатдаги йиғилишига қадар иккинчи ўқишга тайёрлаш учун қўмитага қайтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг