Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чет элдаги қозоғистонликларнинг 72,54 фоизи «бефарқ бўлмади»

Чет элдаги қозоғистонликларнинг 72,54 фоизи «бефарқ бўлмади»

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам сайлов участкаси ташкил этилди.

19 март куни Қозоғистонда ўтказилган парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашлар учун сайловда хориждаги 12132 нафар қозоғистонликдан 8800 нафари ёки 72,54 фоизи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда «Кazinform» агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Қозоғистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 77 та участка сайлов комиссиялари ташкил этилди. Жумладан, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида очилган 267-сайлов участкасида ҳам қўшни мамлакат фуқаролари сайлаш ҳуқуқидан фойдаланди.

Қозоғистон бўйича рўйхатга олинган барча сайловчилардан 6 509 695 нафари ёки  54,09 фоизи сайловда қатнашди.

Аввал хабар берганимиздек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловда ўз номзодларини илгари сурган 7 та партиядан 6 таси 5 фоизлик чегарани ошиб ўтган ҳолда қонун чиқарувчи идорадан ўрин эгаллаши кутилмоқда. Жумладан, мамлакатдаги энг йирик  «Amanat» партияси 53,46 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда сайлов жараёнидаги янгиликларни шарҳлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг