Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет тили бўйича сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади

Чет тили бўйича сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади

Ҳозирги кунда чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар my.gov.uz (ЯИДХП) орқали электрон тарзда қабул қилинмоқда.  

Шунингдек, Халқаро IT-сертификатларини олиш учун ҳам Ягона портал орқали онлайн ариза юбориш мумкин.

Бунда чет тилини билиш бўйича сертификат (IELTS, TOEFL ва бошқалар) олганларга кетказган харажатларининг 100 фоизи,  IT-сертификат ва ўқиш ҳаражатларининг эса 50 фоизи қоплаб берилади.

Эндиликда бу имкониятлар сафига тест синовларида чет тили фани бўлган барча бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга шу фандан имтиҳонларсиз максимал балл берилиши ҳам қўшилди.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда ТДЮУ учун writingдан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг