Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Chevrolet Onix сотувга чиқадиган тахминий муддат ва нархи маълум қилинди

Chevrolet Onix сотувга чиқадиган тахминий муддат ва нархи маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Chevrolet Onix автомобилининг 1 ноябрдан сотувга чиқиши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, 90 от кучига эга, 1,2 литрли двигател ва механик узатмалар қутисига эга Chevrolet Onixнинг энг оддий позицияси нархи 150 миллион сўм атрофида бўлади.

Асосий комплектацияда галогенли фаралар, 2 та хавфсизлик ёстиқчаси, ESC барқарорлик тизими, блокировкага қарши ABS тормоз тизими, радиомагнитола ва кондиционер ҳам киритилган.

Аввалроқ, Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг