Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилида кучли зилзила содир бўлди

Чилида кучли зилзила содир бўлди

Бугун тонгда Чили соҳиллари яқинида кучли зилзида содир бўлди. Бу ҳақда Чили университети сейсмология хизмати хабар берди.

6,2 балли ер ости силкинишлари эпицентри 22 минг аҳолига эга Лебу порт-шаҳридан 9,38 км шимоли-ғарбда, 15 км чуқурликда жойлашган.

Маҳаллий ОАВ ер силкинишлари Био-Био провинциясида ҳам сезилганини ёзди.

Мамлакат миллий қутқарув хизмати жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмоқда. Цунами пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг