Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда машиналарнинг ойналарини синдириб кетган шахс қўлга олинди

Чилонзорда машиналарнинг ойналарини синдириб кетган шахс қўлга олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 22 декабр куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнаси синдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик. Ойнаси синдирилган машиналардаги айрим буюмлар йўқолганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида машиналарнинг ойнасини синдирган шахснинг кимлиги аниқланди.

У вояга етмаган (2005 йилда туғилган) М.Б. бўлиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан автомашинадан ўғирланган соат ва пичоқ топилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг