Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзордаги «дарахтфуруш» ҳоким ва прокурор ҳам қамалиши керак – Кушербаев

Чилонзордаги «дарахтфуруш» ҳоким ва прокурор ҳам қамалиши керак – Кушербаев

Жорий йил 7 сентябр куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида қурилиш ташкилоти томонидан 58 туп дарахтни кесиб ташлагани жамоатчилик фаолларининг норозиликарига сабаб бўлди. Бугун, 10 сентябрга келиб эса, Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдириб, қурилиш ташкилоти раҳбарининг кесилган дарахтлар учун қарийб 800 млн сўм бадал пули тўлаб берганини маълум қилди. 

Бунинг ортидан эса Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев «дарахткесарлик»нинг айбдори фақат қурилиш ташкилоти раҳбари бўлмагани, балки туман ҳокими ва прокурорига ҳам тегишли чора кўриш зарурлигини таъкидламоқда.

«Агар прокуратура холис бўлса улардан Чилонзор тумани прокурори ва ҳокимига ҳам жиноят иши очиб, улар ҳам ҳибсга олинишини талаб қиламиз.

Акс ҳолда прокуратура дарахт ҳимоячиларини синдириб, «ерфуруш»ларни ҳимоя қилмоқчи, деган хулоса келиб чиқади. Айниқса Учтепада.

Дарвоқе, Учтепада гап кўп. Бунга алоҳида тўхталамиз.

Демак, бошланишига Чилонзордаги прокурор ва ҳокимга жиноят иши очилишини кутамиз», – деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг