Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чинозда туғилган эгизакларга Шавкат, Миромон ва Зироатхон исмлари берилди

Чинозда туғилган эгизакларга Шавкат, Миромон ва Зироатхон исмлари берилди

Иллюстратив сурат.

Фото:«Zamin.uz»

Чиноз шаҳридаги Истиқлол кўчаси, 71-уйда яшовчи Ҳурматилла ва Тобоной Мўминовлар бир йўла уч фарзандлик бўлишди. 23 июль куни дунёга келган чақалоқларга Шавкат, Миромон ва Зироатхон исми берилди. Бу ҳақда «Олтин воҳа» Телеграм канали хабар берди. 

Оиланинг аввал икки ўғил ва бир қиз фарзанди бўлган. Эндиликда фарзандлар 6 нафар бўлди.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида ҳам уч фарзанд  дунёга келган ва уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилганди. 

Уч эгизакларга «Cobalt» автомобили совға қилиш анча урфга айланган эди. Масалан,Тошкент, Фарғона, Бухоро каби шаҳарларда туғилган эгизакларга автомобил берилганди.

Шунингдек, февраль ойида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари томонидан «Cobalt» ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳам маълум қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг