Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чирчиқда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Чирчиқда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фото: Xabar.uz

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 12 январь куни шаҳарнинг «Маърифат» маҳалласидаги дала ҳовлида яшаган, 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи — 1963 йилда туғилган Х.Ш. ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва кўмирдан ис гази чиққан. Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг