Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчидаги зўравон ИИБ ходимлари «иши» судга оширилди

Чироқчидаги зўравон ИИБ ходимлари «иши» судга оширилди

Шу йилнинг январь ойида Қашқадарёнинг Чироқчи тумани Лангар қишлоғида яшовчи фуқаро Ю. А. чорва моллари ўғирлигида гумон қилиниб, туман ИИБ ходимлари томонидан қаттиқ калтакланиши оқибатида вафот этган эди. Ҳолат бўйича ўша пайтдаёқ жиноят иши қўзғатилган, бир неча ИИБ ходими ҳибсга олинишидан ташқари туман ва вилоят ИИБдаги қатор масъул ходимлар ишдан олинганди.

Бугун бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Чироқчи воқеаси» юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳам маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, мазкур жиноят иши доирасида беш нафар ИИБ ходимига нисбатан айб эълон қилиниб, уларнинг икки нафарига қамоқ, уч нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган. Жиноят кодексининг қатор моддаларидан иборат «дело» бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди, деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг