Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чорсу»даги носозлик сабаб икки туманда иссиқлик таъминоти тўхтайди

«Чорсу»даги носозлик сабаб икки туманда иссиқлик таъминоти тўхтайди

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг 28 декабрь куни «Чорсу» бозори, «Болалар дунёси» савдо мажмуаси олд томонидаги иссиқлик қувурида носозлик юзага келди.

Шу сабабли Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шайхонтоҳур туманида:
— турар жойлар – 240 та
— ижтимоий объектлар – 25 та
— бошқа объектлар — 50 та

Олмазор туманида:
— турар жойлар – 118 та
— ижтимоий объектлар – 10 та
— маъмурий объектлар – 29 та

«Veolia Energy Tashkent» ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг