Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чуқур таҳлил ўтказмоқда» — ССВ Самарқанддаги нохуш ҳодиса бўйича қўшимча ахборот берди

«Чуқур таҳлил ўтказмоқда» — ССВ Самарқанддаги нохуш ҳодиса бўйича қўшимча ахборот берди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Самарқанддаги болалар шифохонасида Док-1МАКС препарати сабаб 15 нафар бола вафот этгани ҳақида маълумот тарқалганди.

Ҳолат бўйича ССВ матбуот хизмати муносабат билдириб, вазият ўрганилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Қўшимча ахборот берилишича, беморларда чуқур таҳлил ўтказилмоқда.

«Самарқанд шаҳрида «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг