Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Синдзо Абэни отган шахсга айблов эълон қилинди

Синдзо Абэни отган шахсга айблов эълон қилинди

Фото: «trend.az»

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни отиб ўлдирган 41 ёшли собиқ япон аскари Тэцуя Ямагами, бугун, якшанба куни прокурорларга топширилди.

Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Эркак ҳибсга олинганидан кейин Нара префектураси полиция бошқармасидан маҳаллий прокуратурага ўтказилган ва у ерда унга қотилликда расман айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Синдзо Абэ 8 июл куни Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтида қуролли шахс унинг орқасидан икки марта ўқ узганди. Натижада Абэ бир неча соат ўтиб вафот этди. 

СЎнгра, қотил нима учун собиқ бош вазирни ўлдиришга қарор қилганини ҳам изоҳлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг